Анализ зарплаты
Хотите звучать дороже на собеседовании? ИИ усилит резюме и напишет сопроводительное под эту вакансию.
Улучшить резюмеОписание вакансии
Мастер CNC сервиcе — Компаниямиз саноат корхоналарида замонавий CNC дастгоҳларини ўрнатиш, ишга тушириш, диагностика қилиш, таъмирлаш ва техник сервис хизматларини кўрсатиш билан шуғулланади.
БЎШ ИШ ЎРНИ: Электроника мутахассиси «Электронщик»
Асосий вазифалар:
- Саноат ускуналарининг электрон носозликларини аниқлаш ва бартараф этиш;
- Электрон платалар, бошқарув блоклари ва сенсорларни текшириш ҳамда таъмирлаш;
- Янги ускуналарнинг электрон қисмларини ўрнатиш, созлаш ва ишга туширишда иштирок этиш;
- Режали профилактик техник хизмат кўрсатиш ва носозликларнинг олдини олиш;
- Электр схемалари асосида диагностика қилиш ва техник ҳужжатларни юритиш;
- Бош муҳандис ва сервис жамоаси билан ҳамкорликда ишлаш.
Талаблар:
- Аналог ва рақамли электроника асосларини билиш;
- Электр схемаларини ўқий олиш;
- Сенсорлар, ВФД ва серво тизимлар билан ишлаш тажрибаси;
- ПЛC ва ҲМИ тизимлари бўйича умумий тушунчага эга бўлиш;
- Ўлчов асбобларидан (мультиметр, осилоскоп ва бошқалар) фойдаланиш;
- Чет тили: Инглиз ёки рус тилини яхши билиш.
Биз сизга таклиф қиламиз:
- Корхона ҳисобидан тушлик;
- Замонавий саноат ускуналари билан ишлаш имконияти;
- Касбий ривожланиш ва тажриба ошириш имконияти;
- Ўзбекистонда саноат сервис йўналишида янги лойиҳаларда иштирок этиш.
Агар сиз электроника ва саноат ускуналари билан ишлаш бўйича тажрибага эга бўлсангиз ва ривожланишни истасангиз, Мастер CНC Сервиcе жамоасига қўшилинг!