Анализ зарплаты
11 500 000 UZSсередина вилки
от 8 000 000 UZSдо 15 000 000 UZS
Хотите звучать дороже на собеседовании? ИИ усилит резюме и напишет сопроводительное под эту вакансию.
Улучшить резюмеОписание вакансии
Инженер-энергетик ишга таклиф этади.
Номзодга талаблар:
- Тажриба: камида 2 йил
- Ўзбек ва рус тилидаги маълумотларни ўқиб/эшитиб тушуна билиши керак (инглиз тили афзал)
Вазифалари:
— Корхонани узлуксиз энергия билан таъминлаш ва улардан рационал фойдаланиш;
— Энергетик тизимлар (электр, газ, пар-иссиқлик, сув таъминоти, канализация ва вентиляция):
- ишлашини назорат қилиш;
- лойиҳаларини ишлаб чиқиш, доимий аудит ва оптималлаш;
- сарфини оптималлаштириш, тежамкор технологияларни жорий қилиш, модернизация режаларини ишлаб чиқиб, амалга ошириш;
- энергия сарфловчи ускуналарни режали профилактика ишлари жадвалини тузиш, бажарилишини таъминлаш, зарурат бўлганда янгилаш ва рационал қўлланилишини таъминлаш;
- хавфсиз эксплуатацияни таъминлаш;
- ойлик сарф бўйича ҳисоботлар тайёрлашда қатнашиш;
- техника хавфсизлиги қоидаларини жорий қилиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш.
Биз нима берамиз:
- Корхона ҳудудида бепул тушлик;
- Корпоратив мобил алоқа;
- Расмий меҳнат шартномаси;
- Чет давлатларга иш ва дам олиш учун корхона томонидан сафарларга жўнатиш;
- Карьеравий ўсиш имкони;
- Ошиб борувчи иш ҳақи.