Ключевые навыки
Описание вакансии
Санкциявий комплаенс бўлими бошлиғининг асосий мажбуриятлари:
-
Мижозларнинг конвертация бўйича аризаларини санкциявий текширувдан ўтказиш.
-
SWIFT тўловларини, жумладан, кирувчи (in) ва чиқувчи (out) транзакцияларни текшириш ва қайта ишлаш. (Swift transaction screening).
-
Санкциявий комплаенс бўйича хорижий банклардан келган сўров ва мурожаатларни қайта ишлаш.
-
Ташқи савдо контрактлари лойиҳаларини санкциявий таҳлил қилиш ва текшириш.
-
Санкциявий комплаенс йўналиши бўйича янги банк маҳсулотларини ўрганиш.
-
Банк тўловларини бошқариш ва мониторинг қилиш.
-
Банкнинг ташқи савдо контрактларини мониторинг қилиш ва мунтазам равишда янгиланиб турадиган санкцияларга риоя этилишини таъминлаш.
-
Комплаенс фаолияти бўйича мунтазам ҳисоботларни тайёрлаш.
-
Халқаро санкцияларни, асосан АҚШ (SDN/SSI), Европа Иттифоқи, Буюк Британия (UK) ва БМТ санкцияларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш.
-
World-Check, OpenSanctions ва Dow Jones каби комплаенс воситалари ҳамда маълумотлар базаларидан фойдаланиш.
-
Microsoft Office, ИАБС (Автоматлаштирилган банк тизими) ва Ички назорат тизимини мукаммал билиш.
-
Жараёнларни автоматлаштириш.