Анализ зарплаты
Хотите звучать дороже на собеседовании? ИИ усилит резюме и напишет сопроводительное под эту вакансию.
Улучшить резюмеКлючевые навыки
Описание вакансии
Next Generation Development (NGD) жамоасига СМК мутахассиси — келажакда Кайдзен консультанти сифатида ривожланишга тайёр мутахассис қидиряпмиз.
Бизга СМКни фақат ҳужжатлар ва аудитлар орқали юритадиган мутахассис эмас, балки мавжуд билим ва тажрибасини Кайдзен ва Лин ёндашувлари билан бирлаштириб, мижоз компанияларида жараёнларни таҳлил қилиш, такомиллаштириш ва реал ўзгаришларни жорий этишга тайёр консультант керак.
Сиз СМК соҳасидаги тажрибангиздан бошлайсиз ва NGD методологияси асосида босқичма-босқич Кайдзен консультанти даражасига ўсасиз.
🔧 Сиз нима билан шуғулланасиз?1. Ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганиш
- бевосита ишлаб чиқариш майдонида ишлаш;
- Гемба кузатувларини ўтказиш;
- операциялар вақтини ўлчаш;
- жараёндаги йўқотишларни аниқлаш;
- тор жойлар ва самарасиз операцияларни топиш;
- ишлаб чиқариш оқимини таҳлил қилиш.
2. Кайдзен ечимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш
- муаммонинг илдиз сабабларини аниқлаш;
- яхшилаш ечимларини ишлаб чиқиш;
- пилот ечимларни синовдан ўтказиш;
- 5S, SMED, Стандарт иш, Poka-Yoke, TPM ва бошқа Кайдзен воситаларидан фойдаланиш;
- операторлар, технологлар ва ишлаб чиқариш раҳбарлари билан биргаликда ишлаш.
3. Натижани мустаҳкамлаш
- яхшиланган жараёнларни стандартлаштириш;
- иш стандартлари ва йўриқномаларини ишлаб чиқиш;
- жорий этилган ўзгаришларни KPI орқали назорат қилиш;
- натижани рақамлар билан тасдиқлаш;
- янги иш усулини мижоз жамоасига ўтказиш.
👤 Биз кимни қидиряпмиз?
Сизда:
- ишлаб чиқариш соҳасида камида 3 йил амалий тажриба;
- СМК менеджери, муҳандис, технолог, механик, ишлаб чиқариш жараёнлари мутахассиси ёки яқин лавозимда тажриба;
- ишлаб чиқариш жараёнларини амалда тушуниш;
- муаммони шунчаки қайд этиш эмас, унинг сабабини аниқлаш қобилияти;
- Кайдзен / Тежамкор ишлаб чиқариш тамойиллари бўйича тушунча (СМКда ишлаган булсангиз биласиз);
- ўлчовлар ва рақамлар билан ишлаш қобилияти;
- ишлаб чиқариш майдонида ишлашга тайёрлик;
- ишчилар, бригадир, технологлар ва раҳбарлар билан мулоқот қила олиш.
⭐ Қўшимча устунлик беради:
Қуйидаги воситалар билан амалий иш тажрибаси: SMED • 5S • TPM • Стандарт иш • Poka-Yoke • VSM • A3 • OEE
🏭 NGDда сиз нималарга эга бўласиз?
Сиз реал ишлаб чиқариш корхоналари билан ишлайсиз ва операцион яхшилашнинг тўлиқ жараёнида иштирок этасиз:
Диагностика → таҳлил → таклиф → жорий этиш → натижани ўлчаш → стандартлаштириш
Бу — Кайдзен ва Лин'ни назарий эмас, реал ишлаб чиқаришда амалиёт орқали ўрганиш имконияти.
🧩 Танлов жараёни
Биз номзодни фақат резюме асосида баҳоламаймиз.
Суҳбатда сўнгги 3–5 йилдаги энг кучли 3 та иш тажрибангиз ҳақида сўраймиз.
Ҳар бир кейс бўйича:
1. Муаммо қандай эди?
2. Сизнинг шахсий ролингиз қандай эди?
3. Аниқ нима қилдингиз?
4. Қайси воситалардан фойдаландингиз?
5. Натижа рақамларда қандай бўлди?
Шундан кейин қисқа амалий кейс берилади.
📩 Қандай мурожаат қилиш мумкин?
Резюменгизни юборинг ва хабарда қуйидаги саволга қисқача жавоб беринг:
Ишлаб чиқаришда шахсан сиз жорий қилган энг кучли яхшилаш ҳақида ёзинг. Муаммо қандай эди, сиз аниқ нима қилдингиз ва қандай натижага эришдингиз?
Агар сиз ишлаб чиқаришда реал ўзгариш қилиш, Кайдзен/Тежамкор ишлаб чиқариш соҳасида кучли амалий тажриба орттиришни хоҳласангиз — биз сиз билан ишлашни хоҳлаймиз.