Анализ зарплаты
Хотите звучать дороже на собеседовании? ИИ усилит резюме и напишет сопроводительное под эту вакансию.
Улучшить резюмеКлючевые навыки
Описание вакансии
Биз Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ҳамда Миллий сертификат имтиҳонларига тайёрлов бўйича замонавий онлайн мактабни ташкил этмоқдамиз.
Бизнинг мақсадимиз — бутун мамлакат бўйлаб минглаб абитуриентларга олий таълим муассасаларига муваффақиятли киришга ёрдам берадиган сифатли онлайн курсларни яратиш учун кучли ва тажрибали устозлардан иборат жамоани шакллантириш.
Агар Сиз дарс беришни яхши кўрсангиз, мураккаб мавзуларни содда ва тушунарли тарзда тушунтира олсангиз ҳамда дарсларингиздан минглаб ўқувчилар фойдаланишини истасангиз, Сизни жамоамиз сафида кўришдан мамнун бўламиз.
Биз қуйидаги ёъналишлар бўйича устозларни жамоамизга таклиф қиламиз:
Она тили ва адабиёт, Математика, Тарих, Инглиз тили, Кимё, Биология, Ҳуқуқ, САТ ва бошқа ёъналишларда
Сизнинг вазифаларингиз:
ДТМ ва/ёки Миллий сертификат имтиҳонларига тайёрлаш бўйича тўлиқ онлайн курсни ишлаб чиқиш.
Курс таркибига қуйидагилар киради:
✅ Ҳафтасига 3 та видеодарс (ҳар бири 1,5–2 соат, олдиндан ёзиб олинган)
✅ Ҳар бир дарс учун тақдимот (презентатсия)
✅ Уйга вазифалар
✅ ДТМ ва Миллий сертификат имтиҳонларига тайёрланиш учун ўқув материаллари
✅ Ойига 1–2 марта намунавий тестларни ечиш ва таҳлил қилиш
✅ Ўз фанингиз бўйича Телеграм каналида ҳафтасига 3 марта фаоллик кўрсатиш: ўқувчиларнинг саволларига жавоб бериш, фойдали тавсиялар улашиш, кенг тарқалган хатоларни таҳлил қилиш ва ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш.
Бизга қуйидаги устозлар керак:
✔️ Ўз фанини мукаммал биладиган
✔️ ДТМ, Миллий сертификат ёки халқаро имтиҳонларга тайёрлаш бўйича муваффақиятли тажрибага эга
✔️ Мураккаб мавзуларни содда ва тушунарли тарзда тушунтира оладиган
✔️ Материаллар сифати ва белгиланган муддатларга масъулият билан ёндашадиган
✔️ Мактабимиз билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилиш ва биргаликда ривожланишга тайёр
Бизнинг таклифимиз
💰 Рақобатбардош ҳақ тўлаш (шартлар суҳбат давомида келишилади)
📈 Тез ривожланаётган онлайн мактабнинг илк устозларидан бири бўлиш имконияти
🚀 Ўзбекистоннинг йирик таълим лойиҳаларидан бирини яратишда иштирок этиш имконияти
🤝 Профессионал ривожланиш истиқболи билан узоқ муддатли ҳамкорлик
📩 Агар Сизга бизнинг ғоямиз маъқул бўлса ва лойиҳамизнинг бир қисмига айланишни истасангиз, ариза қолдиринг. Биз албатта Сиз билан боғланамиз!